Society

Talaba yoshlar tarbiyasida innovatsion yondashuv

Мустақиллик туфайли Ўзбекистон туб ўзгаришлар ва ислоҳотлар

даврини бошидан кечирмоқда. Ўзбекистоннинг равнақи, гуллаб-яшнаши учун,

аввало, фидойи, интеллектуал жиҳатдан ривожланган баркамол авлодни

тарбиялаб етиштириш долзарб масалалардан биридир.

 

Мустақилликнинг ўтган йигирма етти йили давомида жамият ижтимоийиқтисодий, сиѐсий ва маънавий юксалиш, янгиланиш сари юз тутди. Жамият

ҳаѐтининг барча соҳаларида амалга оширилаѐтган ислоҳот натижалари халқ

маънавиятининг тикланиши, бой, миллий тарихий меросимизнинг кенг

ўрганилиши, анъаналаримизнинг сақланиши, маданият, санъат, фан ва таълим

равнақи билан узвий боғлиқдир.

 

Мамлакатимизда жамият ҳаѐтининг маънавий-маърифий асосларини

мустаҳкамлаш, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини

ҳаѐтга жорий этиш, юртдошларимиз, айниқса, ѐш авлод қалбида Ватанимиз

тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ѐт

ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган

тарғибот тизими шаклланди. Таълим-тарбияга муносабат тубдан ўзгарди.

Жамиятда таълим-тарбияни юксалтириш давлат фаолиятининг асосий

йўналишларидан бирига айланди.

 

Бугунги кунда дунѐда глобаллашув жараѐнлари кучайиб, тинчлик ва

барқарорликка қарши янги таҳдид ва хатарлар тобора кўпайиб бормоқда.

Бундай мураккаб ва таҳликали вазият соҳада амалга оширилган ишларни

танқидий баҳолаб, унинг фаолиятини замон талаблари асосида

такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

 

Хусусан, оила, маҳалла ва таълим муассасаларида ѐшлар тарбияси, чекка

ҳудудлар ва маҳаллаларда ѐшлар билан мақсадли ғоявий-тарбиявий ишларнинг

юзаки тарзда олиб борилаѐтгани, жиноятчилик, диний экстремизм ва

террористик ҳаракатларга адашиб қўшилиб қолиш, миллий қадриятларга

эътиборсизлик, эрта турмуш қуриш, оилавий ажралишлар каби салбий

ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларининг аксарият

ҳолларда кутилган натижани бермаѐтгани бу масалаларга жиддий эътиборни

талаб этмоқда.

 

Мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясида, аввало, давлат бошқаруви органларининг қуйи

бўғинлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг халқ билан мулоқот

қилишини таъминлаш, бу борада самарали ижтимоий ҳамкорлик механизмини

мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган.

Ана шу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда маънавий-маърифий

ишларнинг мазмунини тубдан яхшилаш, уларнинг кўлами ва миқѐсини

кенгайтиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Yuklab olish